Ўзбекистонда 4,243 минг пассажир маршрутлари мавжуд

Дата: 18:25, 29-07-2014.

Тошкент. 29 июл.ЎзТАГ – 2014 йилнинг 1 июлига келиб Ўзбекистонда йўловчиларни ташиш бўйича 4,243 минг маршрутлар мавжуд, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбек автомобил ва дарё транспорти агентлигидан хабар қилишларича, жорий йилнинг биринчи ярмида мамалакатда 32та янги пассажир маршрути очилган. Бу йўналишларда 38 автобус, 15 микроавтобус ва 132 “Дамас” хизмат кўрсатмоқда.

Биринчи ярим йилликда републикада 530 пассажир маршрутларга доир 57 очиқ тендер ўтказилган. Бу ушбу соҳада рақобатни рағбатлантирмоқда.

2014 йилнинг 6 ойи давомида лизинг асосида Самарқандда ишлаб чиқарилган 133 “Исузу” автобуси сотиб олинган. Булардан 90таси Фарғона, 17таси Тошкент, 8таси Хоразм, 7таси Наманган, 5аси Бухоро, 4таси Навоий ва 2таси Сурхандарё вилоятларида хизмат кўрсатмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: