Ўзбекистонда 4,34 мингдан ортиқ йўловчи ташиш маршрутлари амал қилмоқда

Дата: 11:24, 02-08-2016.

Тошкент. 2 август. ЎзТАГ – 2016 йилнинг 1 июлига келиб Ўзбекистонда 4,34 мингдан ортиқ йўловчи ташиш маршрутлари амал қилмоқда. Булардан 997 таси шаҳар, 2732 шаҳар атрофи ва 617 шаҳарлараро маршрутлардир, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Йил бошидан буёни Ўзбек автомобиль ва дарё транспорти агентлиги (ЎзАДТА) томонидан 72 очиқ тендерлар ўтказилди, натижада 1073 пассажир маршрутлари йўлга қўйилди.

ЎзАДТА хабар қилишларича, булардан 20 тендер 230 шаҳар маршрутлари бўйича, 49 тендерлар 741 шаҳар атрофи ва 77таси шаҳарлараро ва вилоят ичидаги, шунингдек, 3 тендер 25 шаҳарлараро ва вилоятлараро маршрутлар бўйича ўтказилди. Ушбу йўналишдаги ишлар давом этмоқда.

Йил бошидан бери қишлоқ аҳолиси учун 23 пассажир маршрутлари ташкил этилди. Бу йўналишларга 163 машина, жумладан, 40 автобус ва 123 “Дамас”лар бириктирилди.

Ҳисобот даврида автотранспорт соҳасига инвестициялар миқдори 72,4 млрд сўмни ташкил қилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: