Ўзбекистонда 4,5 млн томорқалар эгалари ҳақидаги маълумотлар ягона маълумотлар базасига киритилди

Дата: 16:35, 20-09-2018.

Тошкент. 20 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда фермер ва деҳқон хўжаликларининг Ягона ахборот базаси яратилди, унга 4,5 млн томорқалар эгалари ҳақидаги маълумотлар киритилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси хабар бермоқда.

Ягона база Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 августдаги “Қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолиятига замонавий ахборот коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан яратилган.

Тадбир мазкур қарорнинг мазмун-моҳиятига бағишланди. Унда Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси ўринбосари Мақсуд Рўзметов, ЎзЛиДеП Сиёсий кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси вазифасини бажарувчи Актам Ҳаитов, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги агромониторинг маркази директори Ҳикмат Насруллаевлар иштирок этдилар.

Учрашувда Ягона электрон ахборот баъзасининг қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолиятини ривожлантиришдаги аҳамияти, томорқа ер эгалари ва фермерларга яратиладиган қулайликлари муҳокама қилинди.

Сурат манбаи: из http://www.uzdaily.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: