Ўзбекистонда 40 кунлик чилла – йилнинг энг иссиқ даври бошланди

Дата: 17:25, 26-06-2014.

Тошкент. 26 июн. ЎзТАГ - Ўзбекистонда 40 кунлик чилла – йилнинг энг иссиқ даври бошланди. У июн охиридан август бошига қадар давом этади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзгидромет прогнозларига кўра, 26-29 июн кунлари кундузги ҳарорат 44 даражагача кўтарилади. Фарғона водийсида ҳаво 40 даражагача қизиши кутилмоқда. Тошкентда эса 41 даражагача жазирама бўлади. Бу йил июндаги об-ҳавонинг келиши 2011-2013 йиллардаги август бошларидаги об-ҳавога яқинлиги кузатилмоқда.
Ўзгидрометдан хабар беришларча, бутун метереологик кузатувлар даврида Тошкентдаги энг иссиқ об-ҳаво 1997 йилнинг 18 июлида кузатилган бўлиб, ўшанда ҳаво ҳарорати +44,6гача кўтарилган эди. Шунга яқин кўрсаткичлар 1983 йил июли охирида ҳам кузатилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: