Ўзбекистонда 40 миллиондан зиёд кўчат экиш режалаштирилмоқда

Дата: 15:19, 04-03-2014.

Тошкент. 4 март. ЎзТАГ – 2014 йилда Ўзбекистонда жами 40 млндан зиёд турли кўчатлар экиш режалаштирилган. Бунда жойларда ҳудудларнинг об-ҳаво ва иқлим шароитлари, касалликлар ва заракунандаларга чидамли дарахт турларини танлаб ўтқазишга катта эътибор берилади, дея хабар бермоқда Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Хусусан, пойтахтда қарағай, қорақарағай, эман, каштан, япон сафораси, акация, заранг дарахти ва бошқалар оммалашган. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти меъёрларига кўра, аҳоли пунктлари ҳудудларининг камида 15-20 фоизига игнабаргли дарахтлар экилган бўлиши керак. Тошкентда ушбу кўрсаткич 30 фоизга тенг.

Янгилик билан ўртоқлашиш: