Ўзбекистонда 40 ошиқ қонунчилик хужжатларига тузатишлар кучга кирди

Дата: 11:28, 26-08-2015.

Тошкент. 26 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 10 Кодекс ва 33 қонунга ўгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонунни имзолади. Улар орасида Фуқаролик, Жиноят, Жиноят-процессуал, Меҳнат, Фуқаролик процессуал, Хўжалик процессуал, Ер, Турар жой, Солиқ кодекслари ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекслар бор, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Шунингдек, “хусусий мулкчилик ва тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтириш, уларни тезкор ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга йўналтирилган” “Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида”ги, “Аудиторлик фаолияти ҳақида”ги, “Гаров ҳақида”ги, “Банкротлик ҳақида”ги, “Эркин иқтисодий ҳудудлар ҳақида”ги ва бошқа қонунлар ҳам ўзгартирилди.

Масалан, “Тадбиркорлик фаолияти кафолатлари ҳақида”ги қонуннинг 39 моддасига мувофиқ, текширув бошлангунга қадар лавозимдаги шахс тадбиркорлик субъекти вакилига унинг текширувга адвокатни таклиф этиш бўйича ҳуқуқи ёки бундан вос кечиш ихтиёрини ёзма равишда тушунтиради. Айни пайтда адвокат хизматларидан вос кечиш унинг текширув кейинги босқичларида қатнашишига тўсиқ бўлолмайди.

Хусусан, Фуқаролик кодексининг 72 моддасида Ўзбекистон ҳукумати қарори билан (олдин давлат органи қарори билан ташкил этилар эди) давлат мулки асосида оператив бошқарув ҳуқуқидаги давлат унитар корхонаси ташкил этилиши мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: