Ўзбекистонда 4001 абитуриент кириш синовлари натижалари устидан апелляция берди
Тошкент. 27 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда 4001 абитуриент кириш синовлари натижалари устидан апелляция берди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Давлат тест маркази матбуот хизматига асосланган ҳолда.
Эксперт комиссияси аризаларни жорий йилнинг 18 августидан 18 сентябригача кўриб чиқди.
Ариза берган абитуриентларнинг 657таси апелляцияни кўриб чиқишга келишмаган, 248 нафарининг аризалари тест материалларини нотўғри тўлдиргани сабабли кўриб чиқилмаган, яна бир абитуриент апелляция ўтказиш тартибини бузгани сабабли, жараёндан четлаштирилган.
Кўриб чиқилган аризалар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди ва Давлат комиссиясига тақдим этилди.


