Ўзбекистонда 406 мингдан зиёд фирма номлари заҳира қилинди

Дата: 17:34, 06-01-2017.

Тошкент. 6 январ. ЎзТАГ – 2017 йилнинг 1 январига келиб Ўзбекистонда 406 мингдан зиёд фирма номлари заҳира қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ҳисоб-китоб фирма номларини захирага қўйишнинг электрон тизими” жорий этилган даврдан бошлаб олиб борилмоқда. 

Янги номлар “Фирма номи тўғрисида”ги қонун талабларига мос келиши, маълумотлар базасида мавжуд номларга ўхшаш ёки адаштириш даражасида ўхшаш эмаслиги сабабли, белгиланган тартибда захирага олинмоқда.

Эслатиб ўтамизки, 2016 йилда 127 мингдан ортиқ фирма номи захирага олинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: