Ўзбекистонда 41 болалар лагерлари ёзги соғломлаштириш мавсумига таъмирланади

Дата: 13:55, 25-03-2016.

Тошкент. 25 март. ЎзТАГ – Ўзбекистонда 41 болалар лагерлари ёзги соғломлаштириш мавсумига таъмирланади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Касаба уюшмалари федерациясидан хабар беришларича, шу кунларда Республика Мувофиқлаштирувчи гуруҳи томонидан 2016 йилги ёз мавсумига тайёргарлик ишлари бошланди.

Хусусан, Республика Мувофиқлаштирувчи гуруҳи таркибидаги ишчи гуруҳлари ва ҳудудий ҳокимликлар (маъмуриятлар – ЎзТАГ) билан ҳамкорликда 2016 йилда болаларни соғломлаштириш режасини ишлаб чиқиш, мутасадди вазирлик, ташкилот, идоралар ҳамда маҳаллий хокимликлар томонидан оромгоҳларни сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонлар билан таъминлаш масалалари ҳал этилмоқда. Шунингдек, оромгоҳларда хавфсизликни таъминлаш, мавсумда фаолият кўрсатувчи малакали педагогларни танлаб олиш, тарбиявий ишларни ташкил этиш бўйича дастурлар мазмунини янада кучайтириш каби масалалар юзасидан тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Шу билан бирга, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашида Республика штаби ташкил этилган бўлиб, штаб томонидан тайёргарлик ишларининг доимий мониторинги амалга оширилади.

Болаларни ёзги соғломлаштириш мавсумига тайёргарлик ишларини жорий йилнинг 15 майига қадар якунлаш кўзда тутилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: