Ўзбекистонда 41 мингдан ортиқ киши ВИЧ-инфекцияси билан яшайди
Тошкент. 28 ноябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистонда 41 мингдан ортиқ киши иммунтанқислиги вируси (ВИЧ) билан яшайди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ЎзА маълумотларига асосланиб.
Бу ҳақда 1 декабрь куни нишонланадиган Бутунжаҳон орттирилган иммунтанқислиги синдроми (ОИТС)га қарши кураш куни муносабати билан ўтказилган конференцияда сўз юритилди.
Томонлар ВИЧ-инфекциянинг Ўзбекистондаги ҳолати, бу борада амалга оширилаётган ишлар ва халқаро нодавлат ташкилотларнинг роли ҳақида сўз юритдилар.
"Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда 41 мингдан ортиқ киши ВИЧ-инфекцияси билан яшамоқда. Улардан 57% эркаклар, 43% аёллар", – дейилади ҳисоботда.
Сурат манбаи: vop.ru