Ўзбекистонда 421 мингдан зиёд фирма номлари заҳира қилинди

Дата: 18:11, 21-02-2017.

Тошкент. 21 феврал. ЎзТАГ – 2017 йилнинг 1 феврали ҳолатига кўра Ўзбекистонда 421 мингдан зиёд фирма номлари заҳира қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, улар белгиланган тартибда заҳира қилинган бўлиб, “Фирма номлари тўғрисида”ги қанунга мос келади ва маълумотлар базасида мавжуд номларга аралаштириб юбориш мумкин бўлган даражада ўхшаш эмас.

Ҳисоб-китоб ишлари “Фирма номларини электрон шаклда заҳира қилиш тизими” жорий этилганидан бери олиб борилмоқда.

Фақат январ ойининг ўзида 15 мингдан ортиқ фирма номлари заҳира қилинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: