Ўзбекистонда 437 янги йўловчи автобус маршрутлари ташкил этилади

Дата: 14:33, 07-03-2018.

Тошкент. 7 март. ЎзТАГ – 2018-2021 йилларда Ўзбекистонда 437 янги йўловчи автобус маршрутлари ташкил этилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2018-2021 йилларда 437 та янги йўловчи йўналишларини ташкил этиш ҳамда 84 та автовокзал ва автостанцияни қуриш ва реконструкция қилишнинг, иқтисодиёт соҳалари ва аҳолининг республика чекка минтақаларида ташишларга бўлган эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда янгиланган мақсадли кўрсаткичлари, шунингдек, юкларни халқаро автомобилда ташишларни амалга оширувчи миллий ташувчиларнинг оғир юк ташувчи 3824 та автотранспорт воситалари паркини янгилашнинг прогноз кўрсаткичлари тасдиқланмоқда”, - дейилади Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Автомобиль транспортини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида.

 

Сурат манбаи: https://tashtrans.uz/2015/06/26/gazovyj-man-ispytaniya-prodolzhayutsya/man/

Янгилик билан ўртоқлашиш: