Ўзбекистонда “44-сонли” фильми прокатдан чақириб олинди

Дата: 17:49, 20-04-2015.

Тошкент. 20 апрел. ЎзТАГ – Голливудинг “44-сонли” триллери Ўзбекистон ҳудудидада прокатдан чақириб олинди, деб хабар қилди РИА Новости “Ўзбеккино” давлат агентлигига асосланган ҳолда.

“Бу картина дистрибьюторларининг қарори, фильм прокатдан чақириб олинди”, - деб аниқлаштирди агентликка “Ўзбеккино” вакили. У фильм прокати билан республикада ким шуғулланаётгани ҳақида ҳеч нима дея олмади. Вакилнинг сўзларига кўра, ушбу қарор картина атрофидаги салбий фикрлар билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Бундан олдин “Централ Партнершип” компанияси РФ Маданият вазирлигидан “44-сонли” фильми учун прокат гувоҳномаси олиш ҳақидаги аризани қайтариб олганлиги хабар қилинган эди. Аризада таъкидланишича, вазирликда фильм мазмуни билан боғлиқ саволлар туғилган. Улар орасида фильмдаги Улуғ Ватан урушидан олдин, уруш вақтида ва ундан кейинги воқеалар талқинида тарихий фактлар, ўша тарихий давр совет фуқаролари, образ ва характерларини бузиб кўрсатиш кабилар бор.

Россиядан ташқари, фильм Беларусияда ҳам кўрсатилмайдиган бўлди. Грузияда эса унинг премьераси октябрга қолдирилди, Украинада фильм россиянинг “Централ Партнершип” компанияси талабига кўра прокатдан чақириб олинди.

Даниэль Эспиноса томонидан олинган картина воқеалари ССРИда Сталин даврларида юз беради. Фильмнинг бош қахрамони дискредитацияга учраган совет разведкаси офицери Лев Демидов. Кинога тақризда айтилишича, Демидов болаларнинг ўлдирилиши билан боғлиқ қотилликни текширади. Лекин унинг фаолияти “параноид совет ҳукумати”да шубҳа туғдиради.Фильмда Том Харди, Нуми Рапас, Гэри Олдмен, Венсан Кассель ва бошқалар рол ўйгаган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: