Ўзбекистонда 476 минг битирувчи учун “сўнгги қўнғироқ” жиринглади
Тошкент. 25 май. ЎзТАГ – 25 майда Ўзбекистон мактабларида анъанавий “сўнгги қўнғироқ” 476616 битирувчи учун жиринглади, деб хабар беради чоршанба куни Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Эндиликда улар касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда ўқишни давом эттирадилар. Анъанавий сўров 42870 битирувчи (9%) ўқишни академик лицейларда, 433738 (91%) касб-ҳунар коллежларида давом эттиришини кўрсатди”, - деб таъкидлашди Халқ таълими вазирлигида.
Битирувчиларнинг фикри ҳақидаги маълумотлар e-maktab электрон базаси асосида шакллантирилган. Ўтган йилдаги каби, ушбу тизим битирувчиларнинг коллеж ва лицейларга кириш жараёнини кузатишга имкон беради.
Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига мувофиқ 9+3 шаклидаги 12 йиллик умумий мажбурий таълим тизими жорий этилган. Бунда мактабда 9 йиллик таълимдан сўнг лицей ва коллежда яна уч йил ўқилади.