Ўзбекистонда 5-12 кишидан иборат участка сайлов комиссиялари шакллантирилди

Дата: 14:46, 14-11-2014.

Тошкент. 14 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда 5-12 кишидан, шу жумладан, раис, раис ўринбосари ва котибдан иборат участка сайлов комиссиялари шакллантирилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Маказий сайлов комиссияси (МСК) матбуот хизматига асосланган ҳолда.

МСК маълумотларига кўра, республикада аҳоли жойлашувини ҳисобга олган ҳолда 9 мингдан ортиқ сайлов участкалари ташкил қилинди. Ҳозирги вақтда округ сайлов комиссиялари томонидан участка сайлов комиссиялари шакллантирилди. “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, участка сайлов комиссияси 5-12 нафар аъзодан, шу жумладан, раис, раис ўринбосари ва котибдан иборат таркибда тузилди.

Эслатиб ўтамизки, давлат ҳокимияти вакиллик органлари сайловига 36 кун қолди.

Ўзбекистонда 2005 йилдан бери иккипалатали парламент фаолият юритади. Қонучилик палатасида доимий асосда 2009 йилда тўрт сиёсий партия ва Экологик ҳаракат номидан сайланган 150 депутат ишламоқда. Ҳозирги парламентда ЎзЛиДеП (33 депутат) ва “Миллий тикланиш” (26) партиялари аъзолари кўпчиликни ташкил қилади. Юқори палата – Сенатда 100 депутат ишлайди. Улар тенг ҳисобда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкентдан олти кишидан сайланган. Бундан ташқари, Сенатнинг 16 аъзоси Ўзбекистон президенти томонидан мамлакатнинг энг обрўли кишилари орасидан сайланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: