Ўзбекистонда 5 йил ичида вояга етмаганлар орасида жиноятчилик даражаси 14% пасайди

Дата: 09:07, 06-05-2014.

Тошкент. 6 май. ЎзТАГ – Ўзбекистонда 5 йил ичида вояга етмаганлар орасида жиноятчилик даражаси 14% пасайиб, 2009 йилдаги 2,335 мингдан 2013 йилга келиб 2,028 мингтагача камайди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги.
Республика Ички ишлар вазирлигидан хабар қилишларича, ҳозирда мамлакатнинг барча ҳудудларида Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам марказлари ташкил этилган. 2013 йилда уларда 7 мингдан ошиқ вояга етмаган болалар билан профилактика ишлари ўтказилиб, ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилган.
Айниқса, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга алоҳида эътибор берилмоқда. Ўтган давр мобайнида 48 минг учрашув, маъруза ва суҳбатлар ўтказилган бўлиб, улардан 16 минги коллеж ва академик лицейларда, 590таси ОЎЮда, 25 минги маҳаллаларда ўтказилган.
Бугунда ишлаб турган 3,743 минг милиция таянч пунктларидан 85% спорт майдончалари, 72% ошиғида факультатив тўгараклар, 73% кичик бизнес объектлари ташкил этилган. Буларнинг бари вояга етмаганлар орасида жиноятчиликнининг пасайишига ижобий таъсир қилди.
Эслатиб ўтамизки, ҳозирда Ўзбекистон аҳолисининг 40% вояга етмаган 18 ёшга етмаган шахслар ташкил қилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: