Ўзбекистонда 50 млн еврога онкологик клиника қурилади

Дата: 15:29, 16-01-2019.

Тошкент. 16 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистонда 50 млн еврога онкологик клиника қурилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва OPASCA German Oncology Solutions GmbH (Германия) ўртасида умумий қиймати 50 млн еврога тенг замонавий онкологик клиникани қуриш, уни энг сўнгги технология ва ускуналар билан жиҳозлаш бўйича лойиҳани амалга оширишга доир ҳужжат имзоланди”, - дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматининг хабарида.

Шунингдек, келишув билан ўзбекистонлик мутахассисларни Германиянинг Мангейм университети клиникасида тайёрлаш кўзда тутилмоқда.

Қайд этилишича, натижада энг оғир, мураккаб ва шубҳали ҳолатларда ташхис қўйиш ва даволаш имконияти туғилади.

Соғлиқни сақлаш вазири А. Шодмоновнинг сўзларига кўра, клиникада доимий асосда германиялик етакчи мутахассислар ва олимлар ишлайдилар.

Сурат манбаи: http://xs.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: