Ўзбекистонда 50 қор йўлбарси мавжуд

Дата: 14:43, 14-11-2014.

Тошкент. 14 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон қўриқхоналари ҳудудида 50 дона қор йўлбарси истиқомат қилади, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида яқинда РИА Новости Хисор қўриқхонаси директор ўринбосари Бахтиёр Аромовга асосланган ҳолда хабар қилди. Йўлбарслар сони Бутунжаҳон Ёввойи табиат жамғармасининг (WWF) россиядаги ваколатхонаси кўмагида ўтказилган илмий мониторинг доирасида маълум бўлди.

“Қўриқхона ташкил этилган пайтда қор йўлбарслари сони тўртта эди, ҳозирда эса уларнинг сони элликта атрофидани ташкил қилади”, – деб аниқлаштирди Аромов.

Унинг айтишича, қор йўлбарсининг ҳаёти ҳалига қадар яхши ўрганилган эмас.

Эслатиб ўтамизки, Хисор қўриқхонаси 1983 йилда ташкил этилган бўлиб, Ўзбекистондаги энг катта қўриқланалардан бири. Бу ерда Табиатни қўриқлаш халқаро иттифоқи Қизил рўйхати ва республика Қизил қитобига киритилган бир неча ҳайвонлар яшайди. Ҳозирда қор йўлбарсининг сони дунёда турли манбаларга кўра 4,5 мингдан 7,3 мингтагачани ташкил қилади.

Википедияга мувофиқ, ирбис, ёки қор йўлбарси ёхуд қор леопарди – мушуксимонлар оиласига кирувчи йирик сут эмизувчи ҳайвон бўлиб, Марказий Осиёнинг тоғларида истиқомат қилади. У ингичка узун ва ҳаракатчан тана, нисбатан қисқа панжалар, унча катта бўлмаган бош ва жуда узун думга эга. Узунлиги думи билан бирга 200-230 смга тенг, оғирлиги 55 кггача. Ушбу ҳайвон XX асрда Халқаро Қизил китобга киритилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: