Ўзбекистонда 500 км автойўллар барпо этилиб, қишлоқ жойларда 13,5 минг уйлар қурилди

Дата: 18:19, 03-02-2017.

Тошкент. 3 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Республика Йўл жамғармаси ҳисобига 520,1 км автомобил йўллари қурилди ва таъмирланди ва қишлоқ жойларда 13,5 минг уйлар қурилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида 2016 йилда юк ташиш ҳажми 5%га, шундан автомобил транспортида 5,3%га, ҳаво транспортида 8,8%га ошди.

Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши дастурига асосан 2016 йил давомида 13435та уй-жойлар қурилди. Махалла гузарлари, савдо мажмуалари, бозор, нонвойхона, маиший хизмат мажмуалари, минибанкларни ҳисобга олган ҳолда 159 ижтимоий ва иқтисодий объектлар инфраструктураси барпо этилди.

Умуман олганда, жорий йилда республикада 12413,5 минг квадрат метр, жумладан, қишлоқ жойларда 9 млн квадрат метр уй-жойлар, 2448,1 км, хусусан, қишлоқ жойларда 1972,4 км сув таъминоти тармоқлари бунёод этилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: