Ўзбекистонда 52,5 минг маҳкум амнистия қилинди
Тошкент. 5 март. ЎзТАГ – Ўзбекистонда 2014 йил охирида Конституциянинг 22 йиллиги муносабати билан эълон қилинган амнистия 52498 маҳкумга нисбатан қўлланди, дея хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) мухбири.
“Амнистия тўғрисидаги қарор кучга кирганидан бери ўтган уч ой ичида 3289 шахс жазони ўташ муассасаларидан озод қилинди, қолганларга жазо муддатлари қисқартирилди, баъзиларга нисбатан жиноий жавобгарлик тўхтатилди”, - деб хабар қилди ЎзР Олий суди матбуот котиби Азиз Обидов.
Унинг маълумотларига кўра, 2013 йилда амнистия 69497 маҳкумга нисбатан қўлланган бўлиб, улардан 3237 озодликка чиқарилган эди.
Ўзбекистон парламенти сенати қарорига мувофиқ, жазодан озод қилиш аёллар, биринчи марта жиноят содир этганлик, шунингдек, жиноят содир этган пайти 18 ёшга тўлмаган бўлган, 60 ёшга етган эркаклар ва хорижий давлатлар фуқароларига нисбатан қўлланади.
Ўзбекистон президентининг фармойишига мувофиқ, сенат томонидан амнистия ҳақида қарор қабул қилиш ҳуқуқи 2005 йилда иккипалатали парламент фаолияти йўлга қўйилганидан бери қўлланади. Олдин ушбу қарор фақат давлат раҳбари ваколатида эди.
Эслатиб ўтамизки, илк маротаба амнистия тўғрисидаги қарор сенат томонидан 2005 йилда Конституция қабул қилинганлигининг 13 йиллиги муносабати билан қабул қилинган эди. Кейинчалик ушбу хужжат мазкур байрамга бағишлаб қабул қилинадиган бўлди.


