Ўзбекистонда 53,5 мингдан зиёд киши муддатидан олдин овоз берди

Дата: 16:32, 30-11-2016.

Тошкент. 30 ноябр. ЎзТАГ – 2016 йилнинг 29 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 53,5 минг киши Президент сайловида муддатдан олдин овоз берди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Марказий сайлов комиссияси маълумотига асосланган ҳолда.  

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, сайлов кунида ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга бўлади. Айни пайтда сайловчи муддатидан олдин овоз беришининг сабабини тушунтириб беришга мажбур эмас.

Муддатидан олдин овоз берганларнинг сайлов варақлари конвертларга солиниб, сайлов участкасида сақланади. 

Эслатиб ўтамизки, муддатидан илгари овоз бериш 24 ноябрда бошланган бўлиб, 2 декабргача давом этади. Ўзбекистон президент сайловлари 4 декабрда бўлиб ўтади.

28 ноябр кунига келиб муддатидан олдин овоз берганлар сони 34,7 минг  нафарга тенг эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: