Ўзбекистонда 534 минг бошланғич синф ўқувчилари чет тилларини ўрганишмоқда

Дата: 15:44, 18-04-2014.

Тошкент. 18 апрель. ЎзТАГ – Ўзбекистонда 2013-2014 ўқув йилларида биринчи маротаба умумтаълим мактабларининг бошланғич синфларида чет тилларини ўқитиш жорий этилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Айни пайтда Ўзбекистонда 534 минг бошланғич синф ўқувчилари мактабларда чет тилларини ўрганишмоқда. Улардан 502,432 минги (94,1%) инглиз тилини, 18,756 минги (3,5%) – немис тилини, 12,657 минги (2,4%) – француз тилини ўрганмоқда”, - деб таъкидлашди Халқ таълими вазирлиги матбуот хизматида.
Узлуксиз таълим тизимини яратиш мақсадларида ўтган йили 144 соатга мўлжалланган малака ошириш курслари ташкил этилди ва уларда бутун мамлакатдан танлаб олинган 243 чет тили ўқитувчиси тайёрланди. Улар ёрдамида 25,3 минг педагогларнинг малакаси оширилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: