Ўзбекистонда 539 аёллар ННТ фаолият юритмоқда

Дата: 12:09, 18-06-2015.

Тошкент. 18 июн. ЎзТАГ – 2014 йил якунлари бўйича Ўзбекистонда 539 аёллар нодавлат-нотижорат ташкилотлари (ННТ) фаолият юритмоқда. Ушбу маълумотлар республика Аёллар қўмитаси томонидан ижтимоий шериклик ривожига бағишлаб ўтказилган “доира суҳбати”да маълум қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Таъкидланишича, 2015 йилнинг 1 январ ҳолатига келиб республикада янги “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги қонун кучга кирган бўлиб, у ННТ ривожида муҳим босқич бўлди.

Қонунда ижтимоий шерикликнинг асосий соҳалари, жумладан, ижтимоий кўмак, аҳоли ижтимоий фаоллигини қўллаб-қувватлаш, бандликни таъминлаш, экология каби асосий соҳалари белгиланган.

Ўзбекистон Аёллар қўмитаси томонидан Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги билан биргаликда “Коллеж ва академик лицейлар битирувчилари бандлигини таъминлаш штаблари” ташкил этилгани таъкидланди.

Шунингдек, қўмита томонидан Аёлларни ижтимоий мослаштириш марказлари ташкил этилган бўлиб, улар аёлларга ишга жойлашишда юридик, психологик ва ижтимоий кўмак берадилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: