Ўзбекистонда 57,2 млрд кВтс электроэнергия ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда

Дата: 17:19, 16-03-2015.

Тошкент. 16 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукумати 2015 йилда электроэнергия ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишга доир прогноз кўрсаткичларни тасдиқлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Электроэнергиянинг асосий қисми – 50,5 млрд кВтс ошиғи иссиқлик электростанцияларида ишлаб чиқарилади. Қолган 5,1 млрд кВт/с қувват гидроэлектростанциялар ҳиссасига тўғри келади. Экспортга 1,5 млрд кВтс электроэнергия жўнатиш реалаштирилмоқда”, – дейилади хужжатда.

Эслатиб ўтамизки, ўтган йили республикада жами 55 млрд кВтс атрофида электр энергияси ишлаб чиқарилган эди (+2,3%).

Янгилик билан ўртоқлашиш: