Ўзбекистонда 60 ёшдан ошган аёл ва эркак маҳкумларнинг максимал қамоқ муддатлари қисқартирилади

Дата: 09:45, 25-02-2015.

Тошкент. 25 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонда 60 ёшдан ошган аёл ва эркак маҳкумларнинг максимал қамоқ муддатлари қисқартирилади, деб хабар қилади Газета.уз нашри.

Ўзбекистон Жиноят кодексининг 50 моддасига (“Озодликдан маҳрум этиш”) 60 ёшдан ошган аёл ва эркак маҳкумларнинг максимал қамоқ муддатлари қисқартирувчи ўзгартишлар киритиш режалаштирилмоқда.

Ушбу қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон президенти томонидан 18 февралда тасдиқланган “Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастури билан кўзда тутилган.

60 ёшдан ошган аёл ва эркак маҳкумларнинг максимал қамоқ муддатларини тўртдан учдан (75%) учдан иккига қадар (67,7) қисқартириш таклиф этилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: