Ўзбекистонда 601 тошбақа табиатга чиқарилди

Дата: 17:44, 20-06-2017.

Тошкент. 20 июн. ЎзТАГ – Жиззах вилоятининг тоғолди ҳудудларига 601 та Ўрта Осиё тошбақалари табиий яшаш шароитига қўйиб юборилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Мазкур акция 16 июнда Ўзбекистон Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси қошидаги Биологик хилма-хилликдан фойдаланиш ва ҳамда табиий ҳудудлар ҳимоясини назорат қилиш инспекцияси томонидан ёввойи ҳайвонларни сақлаш ва кўпайтириш питомниги “Global Master Group” МЧЖ ҳамкорлигида Фанлар академияси ва Ботаника ва зоология институти билан келишган ҳолда амалга оширилди.

Бу акциянинг тарихи 2016 йилнинг баҳорида Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг биоинспекцияси чегара ва божхона ходимлари билан биргаликда мамлакат ҳудудидан катта миқдорда Ўрта Осиё тошбақаларини республикадан ташқарига олиб чиқиб кетишга қилинган бир қатор ноқонуний ҳаракатларнинг олдини олишдан бошланган эди.

Уларнинг бир қисми – 250 та тошбақа (Agrionemys horsfieldii) ўтган йилнинг июнида табиатга қўйиб юборилган эди. Қолган тошбақалар Фанлар академиясининг мутахассислари таклифига биноан “Global Master Group” МЧЖ питомнигига берилган эди.

Бундай қилинишига сабаб тошбақалар июн ойида қишги уйқуга уланиб кетадиган ёзги уйқуга кетади. Баҳор бошланиши билан насл қолдириш учун уйғонади. Ёзги уйқуга кетишдан олдин рептилиялар вақтинчалик ҳаёт фаолиятини секинлашуви даражаси тўлиқ тайёрланиш ва ўзига уя қазиш учун табиий шароитга қайтган. Тошбақаларни қишги даврда қўйиб юбориш катта хавф туғдириши мумкин эди.

Чўл тошбақаси Ўзбекистон 1997 йилда аъзо бўлган II CITES дастурига киритилган (“Йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ёввойи флора ва фауна вакиллари билан халқаро савдо қилиш тўғрисида”ги халқаро конвенция). Ўрта Осиё тошбақаси миллий “Қизил китоб”га киритилмаган, бироқ у Қизилқум, Сурхон, Нурота давлат қўриқхоналари ва “Жайрон” экомаркази томонидан қўриқланади.

Чўл тошбақаларига бундай катта қизиқиш уларни ноқонуний сотиш учун катта талабни юзага келтиради. Жониворларнинг фақат 10 йилга келиб насл қолдириш хусусиятига эга бўлиши улар сонининг қисқариб кетиши омилларидан бири саналади. Чунки одатда улар ўта кичик пайтида табиатдан ажратиб олинади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: