Ўзбекистонда 662 радиоэлектрон воситаларини ноқонуний сотиш ҳолатлари аниқланди

Дата: 22:01, 05-02-2016.

Тошкент. 5 феврал. ЎзТАГ – 2015 йилда Ўзбекистонда 662 радиоэлектрон воситаларини (РЭВ) ноқонуний сотиш ҳолатлари аниқланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бундан ташқари, 4993 РЭВ ноқонуний олиб келиш ва 1179 воситани ноқонуний эксплуатация қилишга чек қўйилди.

Электромагнит мослашувчанлик марказидан хабар қилишларича, йил давомида ўтказилган 1189 рейд ана шу натижаларни берди. Ноқонуний РЭВ эгалари маъмурий жавобгарликка тортилди.

Тизимли радиомониторинг марказ ходимлари томонидан Ўзбекистон ҳудудида радиоэлектрон воситалардан фойдаланиш ҳавфсизлигини таъминлаш мақсадида олиб борилмоқда.

Радиомониторинг деганда одатда радиочастота спектрини кенг кўламли кузатиш тушунилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: