Ўзбекистонда 7,5 минг ноқонуний таксичилар аниқланди

Дата: 10:04, 08-04-2016.

Тошкент. 8 апрел. ЎзТАГ – 2016 йил бошидан бери 3,5 минг назорат тадбирлари ўтказилиб, улар доирасида ноқонуний фаолият билан шуғулланган 7,5 минг жисмоний шахслар аниқланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу маълумотлар Давлат солиқ қўмитаси томонидан ўтказилган республика видео-семинарида маълум қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик Кодексининг 176-3 моддасига мувофиқ, автомобиль транспортида лицензиясиз йўловчилар ташиш фаолияти  жисмоний шахсларга энг кам иш ҳақининг 20дан 100 бараваригача жарима билан жазоланади.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда 2,47 минг транспорт корхоналари ишлаб турибди. Улар ихтиёрида 60,7 минг транспорт воситаси мавжуд, жумладан, 31,4 минг енгил автомобил бор. Тармоқ корхоналарида 90 мингдан ортиқ киши меҳнат қилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: