Ўзбекистонда 757 провайдер ва операторлар фаолият юритади

Дата: 20:33, 30-10-2015.

Тошкент. 30 октябр. ЎзТАГ – 2015 йилнинг 1 октябрига келиб ахборот-коммуникация технологиялари бозорида 757 провайдер ва операторлар ишламоқда, 294 корхона дастурий таъминот соҳасида фаолият юритмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ахборот технологиялари вазирлигидан маълум қилишларича, 9 ойда замонавий технология бўйича 1,5 минг км оптик толали кенгполосали интернет тармоқлари қурилди. Бу иш 2013-12020 йилларда телекоммуникацион технологиялар, тармоқлар ваинфраструктура барпо этиш дастурига мувофиқ амалга оширилмоқда.

24 акционерлик компанияси ва йирик бирлашмаларда бошқарув ва ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш бўйича 48 лойиҳа якунланди.

ЯИДХП кенгайтириш ишлари давом эттирилди. Ҳозирда унга 990 давлат ва хўжалик бошқаруви органи ва уларнинг бўлинмалари уланган.

Солиқ ва статистик ҳисоботлар тўлиқ электрон шаклда топширилишига эришилди. Йил бошидан бери Ягона порталдаинтернет тармоғи орқали 36,3 минг тадбиркорлик субъектлари рўйхатга олинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: