Ўзбекистонда 8,4 минг янги кичик бизнес субъектлари ташкил этилди

Дата: 17:55, 25-05-2016.

Тошкент. 25 май. ЎзТАГ – 2016 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда 8,4 минг янги кичик бизнес субъектлари ташкил этилди, бу эса 2015 йилнинг муқобил давридагидан 5,5% кўпдир, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу маълумотлар ЎзЛиДеП фракциясининг жорий йил биринчи чорагидаги давлат бюджетининг бажарилишига бағишланган йиғилишида келтирилди.

Давлат бюджети ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,1% миқдорида профицит билан ижро этилгани, инфляция даражаси прогноз кўрсаткичларидан ошмагани таъкидланди.

Ялпи ички маҳсулотда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг улуши 2000 йилдаги 31%дан бугунги кунда 56,7%га етди ёки 1,8 баробар ошди. Ҳозирги пайтда ушбу соҳада жами саноат маҳсулотларининг учдан бир қисми, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 98% ишлаб чиқарилмоқда. Иш билан банд жами аҳолининг 77%дан ортиғи мазкур тармоқда меҳнат қилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: