Ўзбекистонда 8 мартга бағишланган ноёб ижтимоий табрик ролиги эфирга чиқади

Дата: 11:42, 24-02-2015.

Тошкент. 24 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонда кабель телевидениеси ва “Менинг юртим” канали эфирига Халқаро аёллар куни – 8 мартга бағишланган ноёб ижтимоий табрик ролиги намойиш қилинади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Видеокамера объективига Тошкентда истиқомат қилувчи турли ёшдаги аёлларнинг табассумлари туширилган. Аммо ролик фақат бунинг ўзидан иборат эмас. Шу кунларда суратга олинган материалларни монтаж қилиш ишлари давом этмоқда. Улардан Халқаро аёллар куни ва Оналар кунига бағишланган роликлар тўплами тайёрланади”, - деб таъкидлашди “Менинг юртим” телеканали матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: