Ўзбекистонда 8 мингдан ортиқ моддий маданий мерос объектлари аниқланди

Дата: 10:39, 10-10-2019.

Тошкент. 10 октябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистонда 8 мингдан ортиқ моддий маданий мерос объектлари аниқланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Ҳукумат қарори билан (846-сонли, 04.10.2019 й.) моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларининг миллий рўйхати тасдиқланди. Қарорга кўра, республикада жами 8208 та моддий маданий мерос объектлари мавжуд бўлиб, улардан 4748 таси археология ёдгорликлари, 2250 таси архитектура ёдгорликлари, 678 таси монументал санъат ёдгорликлари, 532 таси диққатга сазовор жойлардир", - дейилади Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Шунингдек, қарор билан, маданият вазирига, агар керак бўлса, объектнинг номи, даври ва манзилига аниқлик киритиш (тушунтириш) учун тегишли буйруққа мувофиқ ҳуқуқ берилди. Заруратга асосланган ҳолда, маданият вазирлиги миллий рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида ҳукуматга таклифлар киритади.

Қайд этилганидек, миллий рўйхатга киритилган объектларга уларнинг тарихий, бадиий ёки бошқа маданий қиймати туфайли гаров ва ипотекага қўйиш мумкин эмас, хусусий мулк бўлган моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари бундан мустасно.

Сурат манбаи: ussian.cri.cn

Янгилик билан ўртоқлашиш: