Ўзбекистонда 8 млн тоннадан зиёд буғдой йиғиб олинди
Тошкент. 17 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистонда буғдой ўрим-йиғими мавсуми якунланди. Далалардан 8 млн тоннадан зиёд буғдой йиғиб олинди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлги (ЎзТАГ).
“Жорий йилда ўртача ҳосилдорлик гектарига 55 центнерни ташкил қилди. Илғор хўжаликларда эса ушбу кўрсаткич 90 центнергачага етди. Буғдойзорларга жами 12,7 млн тонна ўғит солинди, бир гектар ерга 11 тонна органик ўғит тўғри келди”, - деб таъкидлашди мамлакат Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизматида.
Статистикага кўра, охирги 22 йил ичида Ўзбекистонда буғдой тайёрлаш ҳажмлари 940 минг тоннадан 8 млн тоннага қадар ошди, ўртача ҳосилдорлик эса 17 центнердан 55 центнергача ўсди.