Ўзбекистонда 86% респондентлар статистик ҳисоботларни электрон шаклда топширмоқда

Дата: 09:32, 19-03-2014.

Тошкент. 19 март. ЎзТАГ –  Ҳозирги пайтда Ўзбекистондаги 86% респондентлар давлат статистик ҳисоботини электрон шаклда топширмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ). Бу ҳақида Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси томонидан пойтахтда куни кеча ташкил этилган матбуот анжуманида хабар берилди.
2013 йилдан бошлаб статистик ҳисоботлар сони деярли 2 бараварга камайтирилди, уларнинг ўрнига якка корхоналар, оилавий корхоналар ва бизнес субъектларини танлаб кўрикдан ўтказиш жорий этилди. Шунингдек, давлат органлари статистикасидан фойдаланиш кўлами ҳам кенгайтирилди.
Бундан ташқари, 2014 йилдан бошлаб ҳукумат қарорига мувофиқ Давлат статистика қўмитаси томонидан юридик шахсларни рўйхатга олиш бўйича ахборот олишнинг янги тартиби жорий этилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: