Ўзбекистонда 87 мингдан зиёд киши муддатидан олдин овоз берди

Дата: 11:27, 02-12-2016.

Тошкент. 2 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда 87 мингдан зиёд киши муддатидан олдин овоз берди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, 2016 йилнинг 1 декабрига келиб 87498 сайловчи Ўзбекистон Президенти сайловида муддатидан олдин овоз берган.

 Эслатиб ўтамизки, навбатдан ташқари президентлик сайловларида 4 номзод: Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон либераль-демократик партиясидан (ЎзЛиДеп) Шавкат Мирзиёев, “Миллий тикланиш” Демократик партияси Сарвар Отамурадов, “Адолат” Ўзбекистон социал-демократик партияси Наримон Умаров, Ўзбекистон Халқ-демократик партияси (ЎХДП) Ҳотамжон Кетмонов қатнашади. 

Муддатидан олдинги Ўзбекистон президенти сайловлари 2016 йил 4 декабрда ўтказилади. Сайловлар Ўзбекистон Конституциясига мувофиқ Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг 2016 йил 2 сентябрда 79 ёшида инсульт оқибатади вафот этгани муносабати билан ўтказилмоқда. Шавкат Мирзиёев вақтинчалик республика раҳбари вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

Президент 5 йил муддатга сайланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: