Ўзбекистонда 89 хорижий грантлар жалб қилинди

Дата: 17:46, 13-09-2016.

Тошкент. 13 сентябр. ЎзТАГ – 2016 йилнинг II чорагида Ўзбекистонда қиймати $47,7 млнлик 89 хорижий грантлар жалб қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Молия вазирлиги берган маълумотга кўра, бунинг $20 млни ёки 42 грант соғлиқни-сақлаш, таълим ва ходимлар малакасини оширишга йўналтирилган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва божхона органларини техник жиҳозлаш ва институционал ривожлантиришга 7 грант доирасида $9,6 млнлик, турар жой, транспорт ва энергетика инфраструктурасига 4 грант доирасида $6,8 млнлик, давлат бошқаруви органларини моддий-техник жиҳозлаш ва институционал ривожлантиришга 3 грант доирасида $6,2 млнлик маблағлар ажратилди.

Ижтимоий муҳофаза ва маданиятни ривожлантиришга 12 грант доирасида $2,1 млн, қишлоқ ва сув хўжалигига 11 грант доирасида $1,4 млн, экологияга 4 грант доирасида $900 минглик, бошқа йўналишларга 6 грант доирасида $700 минглик маблағ йўналтирилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: