Ўзбекистонда 9 киши собиқ СССР паспорти билан пенсия олди

Дата: 16:33, 12-06-2019.

Тошкент. 12 июнь. ЎзТАГ – Ўзбекистонда 9 киши собиқ СССР паспорти билан пенсия олди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

2019 йил май ойида Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларида рўйхатдан ўтган 90 ёшдан ошган фуқароларга пенсия тўловлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мониторинг қилинди.

Жамғарма матбуот хизмати хабарига кўра, бир қатор камчиликлар эълон қилинди. Хусусан, 9 киши собиқ СССР паспорти билан пенсия тўловларини олди, 35 киши паспортга эга эмас, икки кишининг эса паспортининг амал қилиш муддати тугаган.

Ҳозирги вақтда мониторинг ишлари давом этмоқда.

Сурат манбаи: activeo.be

Янгилик билан ўртоқлашиш: