Ўзбекистонда 9 май шарафига Xotira.uz сайти ишлаб чиқилди

Дата: 15:59, 03-05-2017.

Тошкент. 3 май. ЎзТАГ – Хотира ва қадрлаш куни арафасида Uzinfocom Маркази Иккинчи жаҳон уруши ветеранлари хотирасига бағишланган Xotira.uz сайтини ишга туширди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Xotira.uz сайтда уруш майдонида жанг қилган ўзбекистонликлар суратлари, уларнинг жасоратлари тўғрисидаги тарихий маълумотлар ҳамда Хотира ва қадрлаш куни байрами тўғрисидаги янгиликлар мавжуд.

Агар фойдаланувчиларда ҳам Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиларига доир маълумотлар, суратлар бўлса, уларни ҳам сайтга махсус бўлим орқали юборишлари мумкин. Шунингдек, ушбу бўлим ёрдамида жангларда қатнашган қариндошлар, қўшнилар ёки танишлар ҳақида гапириб бериш мумкин. 

Сайтда #xotirauz хештегини қўллаб қувватлаш мақсадида “Камолот” Ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан бепул тарқатилаётган 9 май ва Ўзбекистон байроғи рамзи туширилган махсус лента ва стикерларнинг тарқатилиш манзиллари рўйхати ҳам келтирилган. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: