Ўзбекистонда 9-синф битирувчиларининг учдан бири лицей ва коллежларда ўқишни давом эттириш истагини билдирдилар

Дата: 15:11, 03-08-2017.

Тошкент. 3 август. ЎзТАГ – Ўзбекистонда 9-синф битирувчиларининг учдан бири: 352 мингдан 114 минги лицей ва коллежларда ўқишни давом эттириш истагини билдирдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2 август куни 11 йиллик ўрта таълим тизимини жорий этиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида келтирилди.

“Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, олий таълим муассасалари ректорлари, кенг жамоатчилик вакилларидан тузилган ишчи гуруҳ аъзолари томонидан жойларда ота-оналар ва ўқувчилар ҳамда кенг жамоатчиликнинг 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб 9-синф битирувчилари умумтаълим мактабларининг 10-синфларида, академик лицей ёки касб-ҳунар коллежларида ўқишни давом эттиришига оид фикрлари ўрганилди”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, айни пайтда умумтаълим мактабларининг 466 минг нафар 9-синф битирувчисидан 352 минг нафари 10-синфда, 114 минг нафари академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўқишни давом эттириш ниятида экани аниқланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: