Ўзбекистонда “Ақлли шаҳар” технологияларини жорий этиш концепцияси тасдиқланди

Дата: 15:37, 23-01-2019.

Тошкент. 23 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистонда “Ақлли шаҳар” технологияларини жорий этиш концепцияси тасдиқланди. У таълим, тиббиёт, УЖКХ ва ҳудудларни бошқариш соҳаларига технологик еичмларни жорий этишни ўз ичига олади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Вазирлар Маҳкамасининг 18 январдаги “Ўзбекистон Республикасида “Ақлли шаҳар” технологияларини жорий этиш Концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорини қабул қилишдан мақсад “турмуш шароитини ошириш учун муносиб шароитлар яратиш, фуқароларнинг долзарб муаммоларини ҳадл этиш, ижтимоий инфраструктурани яхшилаш ва ҳудудларни ривожлантириш”дан иборат.

Қарорга мувофиқ, Давлат инвестиция қўмитаси ва Инновация вазирлиги концепцияни амалга ошириш учун масъул этиб белгиланган.

Ҳужжатда қайд этилишича, мамлакат “Ақлли шаҳар” технологиясини жорий қилишнинг илк босқичида турибди. Тошкентда “Хавфсиз шаҳар”, “Ақлли ҳисоблагичлар”, “Ақлли транспорт” ва “Ақлли тиббиёт” лойиҳалари синов тариқасида амалга оширилмоқда.

“Ақлли шаҳар” технологияларини жорий этишдаги асосий муаммо - ахборот-коммуникация технологиялари инфраструктурасининг ривожланмаганлиги ва шаҳар инфраструктурасининг маънан эскирганлигидир. Буларнинг бари, дейилади ҳужжатда, телекоммуникация тармоқларини модернизация қилиш ва реконструкция қилишга маблағлаб талаб қилади.

Бу муаммоларнинг ечими – хусусий тармоқни ижтимоий аҳамиятли вазифалар ечимига жалб қилиш ва давлат-хусусий шериклигини йўлга қўйишдир.

Концепция 10 асосий йўналиш: “Ақлли транспорт”, “Ақлли таълим”, “Ақлли тиббиёт”, “Ақлли энергетика тизими”, “Ақлли қурилиш”, “Ақлли коммунал хўжалик”, “Ақлли уй”, “Ақлли ҳокимият”, “Ақлли маҳалла” каби йўналишлар бўйича технологик ечимларни жорий этишни талаб қилади.

Сурат манбаи: https://azertag.az

Янгилик билан ўртоқлашиш: