Ўзбекистонда аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича янги давлат дастури ишлаб чиқилмоқда

Дата: 15:43, 08-05-2014.

Тошкент. 8 май. ЎзТАГ – Ўзбекистонда 2014-2018 йилларда аҳоли, аёллар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича янги давлат дастури ишлаб чиқилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Дастур доирасида давлат барча даражаларда тиббий хизматлар кўрсатишда, айниқса, бирламчи соғлиқни сақлаш босқичида, оналик ва болаликни қўриқлаш соҳасида тиббий кадрлари салоҳиятини кучайтиради. Аёллар, болалар ва ўсмирларга малакали, ихтисослашган ва юқоритехнологик тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича инфраструктура янада ривожлантирилади”, - деб таъкидлади ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги манба.
Айниқса, ривожланишида меъёрдан четланиш мавжуд бўлган, ногиронлиги бўлган болалар ва ўсмирларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилишнинг сифатини ошириш, уларнинг жамият ҳаётида тўлақонли иштироки учун зарур шароитларни таъминлашга алоҳида эътибор бериш режалаштирилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: