Ўзбекистонда аҳоли учун газ қийматига қўйилган ҚҚСнинг ноль ставкаси бекор қилинди

Дата: 16:25, 09-12-2014.

Тошкент. 9 декабр. ЎзТАГ – 2015 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистонда аҳоли учун газ қийматига қўйилган қўшимча қиймат солиғининг (ҚҚС) ноль ставкаси бекор қилинди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бунга доир маълумот Norma.uz сайтида эълон қилинди.

Солиқ кодексининг 37 моддасига киритилган ўзгартишларга мувофиқ, эндиликда аҳолига сотиладиган газ ҳажмидан ҚҚС умумий асосларда 20% ставка бўйича тўланади.

Аммо, солиқ юки фақат аҳолини газ билан таъминловчи ташкилотларга тушади, чунки газ нархлари Молия вазирлиги томонидан тартибга солинади. Бу Ўзбекистоннинг бутун ҳудудида газ барча истеъмолчилар тоифаларига бир хил нархда сотилишини билдиради. Илгари газ учун тўлов газ сотувидан тушган тушум сифатида бутунича тушар эди. Эндиликда ушбу тушум газ етказиб берувчи ташкилот билан давлат бюджети ўртасида бўлинади, деб таъкидланади хабарда.

Эслатиб ўтамизки, ҳозирда юридик ва жисмоний шахслар учун газга бир хил нарх белгиланган. Айни пайтда юридик шахслар учун у солиқ суммасини ҳам ичига олади, 2015 йилнинг 1 январига қадар ҚҚС суммаси аҳолига етказиб берилётган газ ҳажмида ҳисобга олинмас эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: