Ўзбекистонда аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажми $6,5 мингдан зиёд - Каримов

Дата: 15:16, 20-07-2015.

Тошкент. 20 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулоти ҳажми ҳарид қобилияти паритети бўйича 4 каррага ўсди ва $6,5 мингдан зиёдни ташкил қилди. Ушбу маълумотлар мамлакат президентининг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 24 йиллигига тайёргарлик ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорида келтирилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Қарорда айтилишича, саноатнинг Ўзбекистон ЯИМ улуши бугунда 25% етган. Айни пайтда экспортга йўналтирилган ва рабоқатбардош маҳсулотларнинг 60% ошиғи юқоритехнологик тармоқларда яратилмоқда.

“Тарихий қисқа даврда мамлакатимиз иқтисодиёти 5,5 бараварга, аҳоли жон бошига реал даромадлар деярли 9 каррага ўсди. Ўтган даврда миллий иқтисодиётга жалб этилган $190 млрд инвестициялар, жумладан, $65 млрд хорижий инвестициялар ҳисобига бутунлай янги бўлган автомобилсозлик, нефть ва газ кимёси саноати, темирйўл машинасозлиги, завонавий қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, маиший электроника, фармацевтика, замонавий озиқ-овқат ва текстиль саноати каби тармоқ ва соҳалар яратилди”, - дейилади қарорда.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ҳиссасига мамлакат ЯИМ 56% ошиғи тўғри келмоқда, ушбу соҳаларда банд аҳолининг 75-77% меҳнат қилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: