Ўзбекистонда аҳолига Ангрен-Поп темир йўлини электрлаштиришнинг афзалликлари тушунтирилади
Тошкент. 20 май. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Ангрен-Поп темир йўлини электрлаштириш лойиҳаси бўйича жамоатчилик эшитишлари бўлиб ўтади. Бундан кўзланган мақсад – аҳолига олиб бериладиган ишларнинг экологик ҳавфсизлигини тушунтиришдан иборат, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Хусусан, лойиҳининг амалга оширилиши ҳавога чиқаётган зарарли моддалар миқдорини сезиларли даражада камайтиради ҳамда Қамчиқ довонига тирбандликдан тушаётган босимни озайтиради.
“Ўзбекэнерго” ДАК хабар беришларича, ҳозирги пайтда компания томонидан узунлиги 50 километрдан зиёд икки занжирли 110 кВли ҲЛ ҳамда узунлиги 6 километр бўлган 220 кВ ли ҲЛсини лойиҳалаш ва қуриш ҳамда мавжуд нимстанциялар ва очиқ тақсимловчи ускуналарни қайта таъмирлаш ишларини амалга оширилмоқда.
Режалаштирилган объектларни ўз вақтида ишга тушириш тоғли худудларда темир йўл поездларини узлуксиз электр энергия билан таъминлашга эришилади.
Ўз навбатида Жаҳон банки билан керакли ускуналар ва материалларни ҳарид этиш мақсадида лойиҳани маблағ билан таъминлаш масаласи ҳақида ўзаро музокоралар олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамизки, Ангрен-Поп линиясини электрлаштириш Ўзбекистоннинг халқаро "Хитой -Марказий Осиё – Европа" транзит темир йўл йўлагига қўшадиган ҳиссасидир.


