Ўзбекистонда аҳолига коммунал хизматлар учун 50 млрд сўм ноқонуний қарздорлик ёзиб юборилгани маълум қилинди

Дата: 14:40, 29-06-2017.

Тошкент. 29 июн. ЎзТАГ – Июннинг биринчи икки ҳафтасида Ўзбекистон коммуналчилари аҳолига газ ва электр хизматлари учун 50 млрд сўм ноқонуний қарздорлик ёзиб юбордилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Бош прокуратура вакили Вячеслав Пакнинг Халқаро пресс-клуб йиғилишидаги баёнотига асосланган ҳолда.

“Фақат 15 кун ичида, яъни 1 июндан бери Бош прокуратура ҳузуридаги департамент 50 млрд сўм ноқонуний қарздорлик аҳолига ёзиб юборилиши билан боғлиқ 13 фактларни аниқлади. Хозирда маълумотларни коммуналь хизматлардан прокуратурага топшириш ишлари ўтказилмоқда. Биз аҳолини нима ташвишга солаётганини биламиз, шу сабабли суиистеъмолчиликка йўл қўйилмаслиги учун барча чораларни кўрмоқдамиз, токи янги тизим ўз самарадорлигини кўрсатсин”, - деб таъкидлади В.Пак.

Эслатиб ўтамизки, май ойи охирида Шавкат Мирзиёев янги таркиб – Мажбурий ижро бюросини ташкил қилган эди. У энергия ресурслари учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишига, электр ва газ тақсимлаш тармоқларига ноқонуний уланиш ҳамда талон-тарож қилиш ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олишга, шунингдек, суд ҳужжатларининг сўзсиз ижросини таъминлашга масъулдир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: