Ўзбекистонда аҳолига тўловларнинг ўртача 50% пластик карточкаларга ўтказилмоқда

Дата: 12:50, 06-05-2015.

Тошкент. 6 май. ЎзТАГ – Бугунга келиб Ўзбекистонда иш ҳақи ва ижтимоий тўловларнинг ўртача 50% пластик карточкаларга ўтказилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ҳозирги пайтда республика бўйича салкам 14 млн дона пластик карточка муомалага чиқарилган. Электрон ҳамёндан тўловларни узлуксиз қабул қилиш учун тижорат банклари томонидан 163 мингдан ошиқ чакана савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналари тўлов терминаллари билан таъминланди. Аҳоли гавжум жойларда 2 мингга яқин кўпфункцияли инфокиоск ва банкоматлар ўрнатилди. Бундай қулайлик савдо ва сервис соҳаларидан тушумлардаги улушни 50% етказиш, охирги беш йил мобайнида эса бутун тўловлар ҳажмини 3 марта ошишига имкон яратди. Таъкидлаш зарурки, ҳозирги пайтда ҳар ойда ўртача 1,8 трлн сўмдан ортиқ товарлар ва хизматлар, шунингдек, 187 млрд сўм миқдоридаги коммунал тўловлар электрон тизимлар орқали амалга оширилмоқда”, – деб таъкидлашди Марказий банк матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: