Ўзбекистонда аҳолининг одил судловдан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш бўйича лойиҳа амалга оширилади

Дата: 10:41, 16-10-2014.

Тошкент. 16 октябр. ЎзТАГ – Тошкентда “Ўзбекистонда қонун устиворлиги соҳасида ҳамкорлик” лойиҳасининг бошланиши бўлиб ўтди. Маросимда БМТ Бош котибининг Ўзбекистонда меҳмон бўлиб турган ўринбосари, Бирлашган Миллатлар ташкилоти тараққиёт дастури (БМТТД) маъмури Хелен Кларк ҳам иштирок этди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

БМТТД ваколатхонаси матбуот хизматидан хабар беришларича, лойиҳа БМТТД томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди билан биргаликда аҳолининг одил судлов тизимидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ва унга ишончини ошириш мақсадларида амалга оширилади.

Эртага, БМТ Бош котиби ўринбосарининг ташрифи доирасида БМТТД ва Олий суд лойиҳаси доирасида ҳамкорлик ҳақидаги меморандумини имзолаш режалаштирилган.

Бундан олдин ЎзТАГ БМТ Бош котибининг ўринбосари, БМТТД маъмури Хелен Кларкнинг Ўзбекистонда меҳмон бўлиб тургани ҳақида хабар қилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: