Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича кенгаш ташкил этилди

Дата: 17:31, 11-11-2019.

Тошкент. 11 ноябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича кенгаш ташкил этилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Президентнинг "Репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладор аёллар ва болаларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини ошириш ва қамровини янада кенгайтириш тўғрисида"ги қарори билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича кенгаш ташкил этилди", - дейилади Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Таъкидланганидек, кенгашнинг асосий вазифалари орасида аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича қабул қилинган дастур ва чора-тадбирлар ижросини таъминлаш ҳисобланади.

Шунингдек, 2019-2023 йилларда репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладор аёллар ва болалар учун кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини ошириш ва қамровини янада кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Бундан ташқари, қарор билан Қорақалпоғистонда ҳомиладор аёллар ва чақалоқларга кўрсатилаётган перинатал ёрдамнинг сифати ва қулайлигини ошириш лойиҳаси маъқулланди.

Сурат манбаи: med.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: