Ўзбекистонда “Аҳолининг санитария-эпидемиология масалаларида осойишталиги тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда

Дата: 19:31, 23-07-2014.

Тошкент. 23 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон парламентининг қуйи палатаси яқин орада “Аҳолининг санитария-эпидемиология масалаларида осойишталиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқишни режалаштирмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ушбу хужжат мамлакат ҳукумати томонидан ишлаб чиқилмоқда. У аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга қаратилган. Қонун лойиҳасининг асосий йўналишларидан бири –таълим-тарбия, маданият, спорт ва бошқа муассасаларга қўйиладиган санитария-эпидемиологик, касалликлар профилактикаси бўйича талабларни, аҳоли, айниқса, болаларни эмлаш, соғлиғини сақлаш ва мустаҳкамлаш, санитария нормалари ва қоидаларига риоя этишни таъминлаш устидан назоратни кучайтиришдан иборат”, - деб таъкидлашди "Адолат” СДП матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: