Ўзбекистонда АҚШ бизнеси ҳафталиги бўлиб ўтади

Дата: 17:35, 20-09-2018.

Тошкент. 20 сентябр. ЎзТАГ –15-19 октябр кунлари Ўзбекистонда илк марта “АҚШ бизнеси ҳафталиги” бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Унга тайёргарлик масалалари Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида вазир Ж.Ходжаев ва АҚШ Давлат котиби ёрдамчисининг иқтисодий ва бизнес масалалари бўйича бош ўринбосари Б. Макфитерсларнинг учрашувда муҳокама қилинди.

Шунингдек, томонлар учрашув доирасида Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши бўйича музокаралар жараёнини қайта тиклаш, Марказий Осиёда минтақавий иқтисодий ҳамкорлик истиқболлари масалаларини ҳам муҳокама қилдилар.

Ҳафталик доирасида АҚШ ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида савдо-сотиқ ва инвестиция бўйича ҳадли битим кенгашининг мажлиси, Марказий Осиё Савдо форуми ва Ўзбекистон-Америка бизнес-форуми ўтказилади.

Хусусан, Марказий Осиё савдо форумининг ташкилотчилари – USAID ва Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлигидир.

Форумнинг асосий эътибори Марказий Осиёда инновациялар ва ислоҳотлар, шу жумладан, электрон тижорат, қишлоқ туанларининг ривожланиши ва сиёсий ислоҳотларга қаратилади.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил якунлари бўйича АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама товар айирбошлаш ҳажми $210,2 млнни (-54,6%) ташкил этди, шу жумладан, экспорт $27,5 млнни, импорт - $ 182,7 млнга тенг бўлди. Экспортнинг пасайиши стратегик маҳсулотларни етказиб беришнинг йўқлиги билан изоҳланади.

Жорий йилнинг январ-июлида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми $279,2 млнни (106,8% ўсиш) ташкил этди, шу жумладан, экспорт $17,2 млнни (+30%), импорт $261,9 млнни (138,7%) ташкил қилди.

Сурат манбаи: из http://www.uzdaily.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: